Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан жорий қилинган  санкцияларнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш бўйича чоралар  режаси тайёрланмоқда
Жамият

Ўзбекистонда Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш бўйича чоралар режаси тайёрланмоқда

706
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев ҳукуматга Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг     тахминий салбий  ҳодисаларини юмшатиш бўйича чоралар режасини тайёрлашни топширган. 

"Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг айрим муҳим  ҳамкор-савдо  мамлакатларида  юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда республиканинг ҳар-бир соҳаси ва ҳудуди  кесимида юзага келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини тайёрлаш бўйича кўрсатма берди", - деди президентнинг  матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ҳужжатда молия тизими барқарорлигини таъминлаш, корхоналарнинг барқарор ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 Тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларига транспорт ва логистика тармоғининг ишончлилигини таъминлаш, шу жумладан экспорт таъминоти географиясини янада диверсификация қилишни ҳисобга олган ҳолда қўшимча чора-тадбирлар кўриш вазифаси қўйилган.

Вилоятлар ҳокимларига  аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашни жадаллаштириш, инфляция даражасини доимий назорат қилиш ва истеъмол бозорида нархларнинг кескин ўзгаришини олдини олиш бўйича олдиндан чоралар кўриш масалаларини кучайтириш зарурлигини  алоҳида  кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...