Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда дорихона бизнеси бугунги кунда кўплаб мустақил дорихоналар томонидан тақдим этилмоқда. Аммо аста – секин у консолидацияга ўтади-каттароқ тармоқлар кичик тармоқларни қўшиб олишни бошлайди ва керак бўлса, уларни ёпади. Масалан, бу аллақачон Россия ва Қозоғистонда содир бўлган. Бу иқтисодий омиллар, истеъмолчилар талаби ва фармацевтика чакана савдосидаги глобал тенденциялар билан боғлиқ бўлган муқаррар жараёндир.
Бозор қандай ўзгариши ва кичик дорихоналарни нима кутаётгани ҳақида STADA халқаро фармацевтика компанияси вице-президенти Арминас Мацевичус мухбиримизга айтиб берди.
"Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам кўплаб дорихоналар мавжуд – бу кундек равшан", - деди Мацевичус.
Мутахассиснинг фикрига кўра, мустақил дорихоналар ҳали ҳам бозорда устун мавқега эга бўлишининг сабабларидан бири - бу юқори даражадаги тадбикорлик муҳитининг мавжудилиги: мамлакатдаги бизнес имкониятларга тезда жавоб бермоқдади.
"Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг бир қисмидир ва мен ташриф буюрган барча мамлакатлар орасида энг юқори тадбиркорлик даражасига эга. Бизнес имконияти пайдо бўлиши биланоқ, одамлар дарҳол ҳаракат қилишади. Машҳур иборани эсланг: агар Ойда бозор очилса, у ерда биринчи савдогар ўзбек бўлади", - дея таъкидлади Мацевичус.
Яна бир сабаб – иқтисодий мақсадга мувофиқлик: дорихона ишлайди ва фойда келтиради, демак у талабга эга.
Бу шунингдек, қаттиқ консолидациянинг йўқлиги натижасидир: бозор йирик ўйинчилар ўртасида бўлинмагунча, мустақил дорихоналар рақобатлаша олади.
Бозор трансформацияси
Шунга қарамай, вазият ўзгармоқда. Йирик компаниялар кичик тармоқларни қўшиб ола бошлайдилар ва баъзан уларни ёпадилар. Масалан, бу Қозоғистонда содир бўлди. Мацевичуснинг сўзларига кўра, бу рақобатни тартибга солиш усули саналади.
"Ўйлайманки, Ўзбекистонда дорихона бизнесини ривожлантириш камида Шарқий Европага ўхшайди", - деб ҳисоблайди у.
Шарқий Европада консолидация жараёни якунланди: бозор бир нечта йирик ўйинчилар ўртасида бўлинган. Масалан, Россияда атиги 5-6 та йирик тармоқ қолган ва мустақил дорихоналар деярли йўқ бўлиб кетган.
Бундан ташқари, Европада бўлгани каби, ўзбек дорихоналари ҳам аста-секин кенг истеъмол дўконларига айланмоқда. Дори-дармонлардан ташқари, улар косметика, БФҚ, тиббий маҳсулотларни сотадилар, офтальмологлар ва косметологларнинг маслаҳатлари каби қўшимча хизматларни таклиф қиладилар.
"Биз мавжуд бўлган барча бозорларда дорихоналар ритейлга ўхшаб кетмоқда – фақат тартибга солинадиган сотувлар бор",- деди мутахассис.
Ўзбекистоннинг дорихона бизнесини нима кутмоқда?
Ушбу жараёнлар иқтисодиётнинг ўсиши ва истеъмолчилар талаби билан бевосита боғлиқдир.
"Иқтисодий вазият яхшилангандан сўнг, айниқса минтақаларда, одамлар сифатни танлашни бошлайдилар. Бу бозор трансформациясини тезлаштиради", – дейди Мацевичус.
Бугун Ўзбекистонда дорихоналарни GPP халқаро стандартлари бўйича сертификатлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ва келажакда бу янги талабларга олиб келиши мумкин.
Маълумот учун. Good Pharmacy Practice (GPP)) – бу фармацевтлар хизматидан фойдаланадиган одамларнинг эҳтиёжларини қондирадиган дорихона амалиёти. Ушбу амалиётни қўллаб-қувватлаш учун белгиланган миллий стандартлар ва сифат бўйича қўлланмалар тизимига эга бўлиш жуда муҳимдир.
Натижада, мустақил дорихоналар учун рақобатлашиш қийинлашади, улар бозорни тарк этишлари ёки катта ўйинчилар билан бирлашишлари керак бўлади. Йирик тармоқлар кўпроқ таъсирга эга бўлади.
Шундай қилиб, бу кичик дорихоналар сонининг камайишига, тармоқлар ўртасидаги рақобатнинг кучайишига, қўшимча хизматларга эга ритейл-моделга ўтишнинг тезлашишига олиб келади.
Эслатиб ўтамизки, 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача Ўзбекистон фармацевтика бозори 13 фоизга ўсди. Шу вақт ичида сотувлар 20,3 триллион сўмни ташкил этган.

Изоҳлар мавжуд емас