Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда илк бор беморга бир вақтнинг ўзида жигар ва буйрак кўчириб ўтказилди
Жамият

Ўзбекистонда илк бор беморга бир вақтнинг ўзида жигар ва буйрак кўчириб ўтказилди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор бир беморга бир вақтнинг ўзида жигар ва буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Мураккаб жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳридаги Миллий тиббиёт марказида ўтказилди. 

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи бемор саккиз йил давомида оғир жигар касаллиги билан курашиб келган. Вақт ўтиши билан унинг буйрак фаолияти ҳам кескин ёмонлашиб, бемор мунтазам гемодиализ муолажасини олишга мажбур бўлган. 

Текширувлар натижасида унда гепатит C оқибатида ривожланган жигар циррози ҳамда сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи аниқланган. Шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бир вақтнинг ўзида икки органни — жигар ва буйракни кўчириб ўтказиш зарурлиги ҳақида хулосага келган. 

Аввалроқ беморга бундай операцияни хорижда, жумладан Ҳиндистонда ўтказиш тавсия қилинган. Аммо муолажа ва донор билан боғлиқ юқори харажатлар туфайли оила бу имкониятдан фойдалана олмаган. 

Шундан сўнг бемор Миллий тиббиёт марказига мурожаат қилган. Мутахассислар иштирокида ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиёти натижасида унга жигар ва буйрак бир вақтнинг ўзида муваффақиятли кўчириб ўтказилди. 

Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда фақат битта орган трансплантацияси кутилган самарани бермаслиги мумкин. Шу боис икки органни бир вақтнинг ўзида кўчириб ўтказиш бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул усул ҳисобланган. 

Мазкур операция Ўзбекистонда илк бор амалга оширилгани билан аҳамиятлидир. Бу мамлакатда трансплантология ва юқори технологияли тиббий ёрдам соҳасидаги имкониятлар кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...