Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур катта вазири Ли Сянь Лунь бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда. Сингапурнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси қарийб 2 миллиард долларни ташкил этди.
Сингапур бизнесининг инвеститсиявий фаолиятини кенгайтириш режалари қўллаб-қувватланди. Стратегик ва инновацион шериклик бўйича ўрта муддатли қўшма дастурни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Махсус иқтисодий зоналар, Тошкент халқаро молия маркази ва рақамли банкингни ривожлантириш бўйича Сингапур тажрибасини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Сингапур олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги фаолияти қўллаб-қувватланди.
Томонлар Ўзбекистоннинг БМТнинг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилганини олқишладилар. Халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар мавжуд емас