Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон 2026 йил июль ойида 1,3 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Январь–июль ойларида мамлакатнинг олтин экспорти қиймати 2,8 миллиард доллардан ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кам.
Хусусий, 2025 йилнинг дастлабки етти ойида 7,58 миллиард долларлик олтин экспорт қилинганди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон жорий йил бошидан буён олтинни фақат икки марта — апрель ва июль ойларида экспорт қилган. Апрель ойида 1,5 миллиард долларлик қимматбаҳо металл сотилган.
Бунга қадар мамлакат олтинни охирги марта 2025 йил сентябрь ойида экспорт қилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умумий олтин-валюта захиралари июль ойида 589,75 миллион долларга кўпайиб, 1 август ҳолатига 64,34 миллиард долларга етганди. Захиралар июндаги пасайишдан сўнг яна ўсишни бошлаган эди.

Изоҳлар мавжуд емас