Загрузка
Загрузка
Самарқандда ёш парламентарийлар конференциясида 183 давлат вакиллари жам бўлади
Жамият

Самарқандда ёш парламентарийлар конференциясида 183 давлат вакиллари жам бўлади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 4-6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси бўлиб ўтади. Унда 183 та давлат, 15 та халқаро ташкилотдан 300 га яқин вакил, шунингдек, 50 га яқин доимий кузатувчилар иштирок этади.

Конференция Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унинг асосий мавзуси мураккаб даврда инсон ҳуқуқлари, адолат ва инсоний қадр-қимматни тиклаш бўлади.

Иштирокчилар замонавий глобал хатарлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёшларнинг ролини муҳокама қиладилар.

Тадбир доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форум ҳам ўтказилади. Мазкур платформа ёш парламент аъзоларига тажриба алмашиш, аниқ ташаббусларни илгари суриш ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини бериши кутилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро алоқаларни, жумладан, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари қўмиталари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олгани хабар қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...