Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Ўзбекистонда никоҳни давлат муассасалари рўйхатидан ўтказмаслик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкинлиги ҳақида “Самаркандский вестник” газетасига ҳавола қилиб, Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
«Никоҳ(мусулмончилик қоидалари асосида турмуш қуриш маросими)ни давлат муассасалари рўйхатидан ўтказмаслик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан бугунги кунда республикамизда ФҲДЁнинг тегишли ҳужжатларисиз никоҳни ўтказган имомлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутган ўзгартиришларни қонунчиликка киритишга тайёргарлик кўрилмоқда”, - дея таъкидлади Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар кўмитаси раиси Гавҳар Алимова.
Жорий йилда республикада ФҲДЁ идоралари томонидан 29 мингта туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган, шариат қонунлари бўйича яшаб келган 33 минг эр-хотин никоҳлари расман рўйхатдан ўтказилган, 12150та оила яраштирилган. Жорий йилнинг 7 ойи давомида 18700 оила ажралган бўлиб, 15 мингтаси суд қарори билан, қолганлари ФҲДЁ идоралари орқали ажрашган. БУндан ташқари, 16820 нафар бола ота ёки онасиз тарбияланмоқда. Самарқанд вилоятида 2500 та эр-хотиннинг расмий қайдсиз яшаб келаётганлиги аниқланиб, шундан 2300таси ўз никоҳларини расмий рўйхатдан ўтказган.
Изоҳлар мавжуд емас