Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Энергетика вазирлигининг расмий хабарига кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик имтиёзли газ истеъмоли меъёри 2026 йилнинг 15 мартига қадар амал қиладиган бўлди.
Дастлаб ушбу тартиб фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун мўлжалланган эди, бироқ об-ҳаво прогнозларидаги ўзгаришлар сабабли бутун мамлакат бўйлаб татбиқ этилди.
"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, март ойининг дастлабки ярмида ҳаво ҳароратининг пасайиши ва совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли Президент топшириғига асосан, Вазирлар Маҳкамаси аҳолига енгиллик яратиш мақсадида иситиш мавсуми учун ажратилган 500 куб метрлик лимитни сақлаб қолишга қарор қилган.
Ушбу имтиёзли меъёр 2026 йил 15 мартгача амал қилади.
Шунингдек, вазирлик 15 мартдан кейинги ҳолат об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилишини ва зарурат туғилса, қўшимча чоралар кўрилишини маълум қилган.

Изоҳлар мавжуд емас