Ёмғир, айрим жойларда қор. Ўзбекистонликларга иш ҳафтасидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
Жамият

Ёмғир, айрим жойларда қор. Ўзбекистонликларга иш ҳафтасидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

23

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2-6 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида қор ёғади.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ва иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бироқ шимолий ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат 3-4 март кунлари кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ, республика шимолида 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, ҳафта ўртасида қисқа муддатга 7-10 даража илиққача пасаяди. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

2−6 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Бугун ва эртага кундузи ҳаво ҳарорати 11-13 даража илиқ бўлади. Кейинчалик кечалари асосан 4-7 даража илиқ, кундуз кунлари 8-10 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...