Ўзбекистонлик қиз Россияда ўқишнинг машаққатлари хусусида гапириб  берди
Жамият

Ўзбекистонлик қиз Россияда ўқишнинг машаққатлари хусусида гапириб берди

1029

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келгунига қадар ОТМ танлаш имконият мутлақо бўлмаганини яхши эслаймиз. Бирорта институт ёки университетга кира олмасангиз –тамом. Ё бирор жойда арзимган маошга ишлаб туриш, ёки ота-она ҳисобидан   репетиторга қатнаш қоларди.

Айни пайтда вазият яхши томонга қараб ўзгарди. Мамлакатда хорижий ОТМларнинг филиаллари   сони кун сайин ортиб бормоқда, маҳаллий олий таълим тизими тобора демократия сари ривожланмоқда. Шундай бўлсада, чет эл ОТМларини танлаётган ёшлар талайгина.

Улар қандай муаммоларга дуч келмоқда? Хорижда ёшларни нима кутади? Уларнинг дипломлари билан қаерлардан иш топиш мумкин? Batafsil.uz. мухбири яқинда Королёв шаҳрида жойлашган Леонов номидаги Технология университетини тамомлаган тошкентлик қиз Александра Ганеева билан суҳбатлашди. Королёв шаҳри Москва вилоятидаги олимлар шаҳри ҳисобланади.

Ҳаммаси қандай бошланганди 

Россия таълими давлатимизда ҳанузгча ўз оммабоплигини сақлаб келмоқда. Бир томондан Россия ОТМларининг дипломларининг обрўлироқ бўлса, иккинчи бир томондан, Европада ўқиш харажатларини кўтара олмаганлар айнан Россияни танлашмоқда.

Беш йил илгари Россия ОТМларига, хусусан бюджетга ўқишга кириш ўта мураккаб эди. Бу учун “Россотрудничество”нинг курсларида таҳсил олиш ёки Рус маданий марказида ўқиш   керак бўларди.

“Россотрудничество”да саралаш жараёни ҳам ўта қатъий ташкил қилинган. Оддий курсларга ҳам аълочилар танланган, спорт соҳасидаги ютуқлар, ижодий ишлар учун фахрий ёрлиқлар сўралган. Ўқишнинг бир йили давомида тингловчиларга Россиянинг университет ва институтлари тақдимот қилинади, пандемиягача бўлган даврда ОТМ вакиллари келиб, саволларга жавоб беришарди. Аксарият тингловчилар ўқишга кириб, Россияга кетишган. Мақоламиз қахрамони Александра Ганеева ҳам шу йўлни танлаган.

Асосий иккита муаммо- рўйхатдан ўтиш ва яшаш учун жой топиш.

“Тўғрисини айтсам, ўқишга кирганимдан кейин ҳар-хил дамларни бошимдан кечирганман. Биринчи йил жуда хурсанд юрардим, зеро Россия университетида публицистика, халқаро форумлар, университет ҳисобидан денгиз бўйига оромгоҳга бориш, бир семестр Европада ўқиш каби имкониятлар пайдо бўлганди. Афсуски, ковид келиб қолди”, - деди Александра.

Унинг сўзларига, ўзбекистонлик талабалар асосан рўйхатга кириш ва яшаш жойини топиш муаммоларига дуч келади.

“Агарда университетнинг ётоқхонаси катта бўлмаса, бу катта муаммо. Афсуски, барча хорижлик талабалар ҳам ётоқхонага жойлаша олмайди. 2018 йилда Россияда янги қонун қабул қилиниб, унга кўра барча хорижлик талабалар ҳақиқий яшаш жойи бўйича рўйхатга кириш шарт. Яъни, ижарада ёки қариндошларникида яшасангиз ҳам, квартира эгаси Сизни миграция рўйхатига киритиши керак”, - деди у.

Бқ қоида кўпчилик учун қийинчиликлар туғдирди. Сабаби – талабаларни   рўйхатга қўйиш, зарурий ҳужжатларни расмийлаштиришни ҳамма ҳам истамайди. Натижада агар университетнинг ётоқхонаси бўлмаса, талаба имконсиз қолади ва яшашга жойи бўлмайди. Вазиятдан чиқиш учун квартира ёки хонани ижарага олиш керак.

Россияга келган хорижлик талаба 7 кун ичида рўйхатга кириши (вактинчалик прописка) шарт. Миграция хизмати рўйхатга олиши учун университет томонидан ўқиш ҳақида маълумотнома берилади. Аммо бу ерда яна бир муаммо келиб чиқади: хорижлик талабага ижарага беришни истаган, уни рўйхатга олмоқчи бўлган кишилар деярли топилмайди.

“Одамлар рўйхатга қўйиш жараёни билан   овора бўлишни хохлашмайди холос. Бу учун солиқ тўланмасада, маҳаллий   фуқарога   ижарага беришни афзал кўришади. Ётоқхонада жой, шахсий уйингиз ёки қариндошларингиз бўлмаса, қаерга рўйхатга кириш мумкин? Илгари университет манзили бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин эди. Бу ҳам йўқолди”, -дея таъкидлади Александра.

Кўпроқ ишлаб, камроқ овқатлан

Қахрамонимизнинг тақдири шундай бўлганки, унга ёрдам берадиган киши қолмаган. Ота-онасининг ёрдамини кутиб турмаган қизга ўзига ишонишдан   бошқа чора қолмаган.

“Назаримда, ёшлар ишдан қўрқмаслиги керак. Мен турли жойларда ишладим. Бир ярим йил давомида университетнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида, фитнес-клуб тармоғида администратор ва менежер сифатида фаолият юритдим. Қолаверса, 4 йил давомида стипендия олиб турдим. Энг кўп олган стипендиям 9500 рублни ташкил қилади, амалдаги курсга кўра бу 130 долларга тенг. Бироқ, яхши ўқиган талаба бундан ҳам кўпроқ олиши мумкин”,- деди қиз.  

Харажатларга келадиган бўлсак, қизнинг айтишича, Россияда   арзон озиқ-овқат дўконлари жуда кўп. Гўшт маҳсулотлари ва мевалар ҳам арзон. Бироқ, Сашанинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда тўрт йил бўлмаганлиги учун, айни пайтда нархларни солиштира олмайди.

Жиноятчилик учрамайдиган шаҳар

Қизнинг айтишича, талабалик – саргузаштларга тўла давр. Буни билган ота-оаналар ёш қизларни бошқа давлатга юборишдан қўрқишади. Телевизордан намойиш қилинадиган зўравонлик ва қотиллик ҳолатлари ҳам ота-оналарнинг фикрига таъсир қилади.

“Мен олимлар аҳрида яшаганман. Королёв шаҳри собиқ СССР ва кейинчалик Россия учун космосга йўл очган маскан ҳисобланади. Шундай пайтлар бўлганки, банк картасини йўқотсам, одамлар банкка қўнғироқ қилишган. Бошқа шаҳарда пулини ечиб олиш мумкин эди. Мен кўп маротаба қўл телефонимни йўқотганман. Телефонимни доимо қайтариб беришган. Тунгги пайтда бемалол кўчада юриш мумкин”, - деди у.

Карантин эълон қилингач

Карантин даврини суҳбатдошимиз шундай эслайди:

“Ётоқхонада яшаётган барча талабаларга уйга қайтиш тавсия қилинди. Шусиз ҳам кўпчилик йўлга отланган эди. Хорижлик   талабаларга келсак, чегаралар ёпиқлиги боис, биз ётоқхонада қолдик. Кейнчалик Тошкентга рейслар ташкил қилингач, кўпчилик ўз Ватанига қайтиб, масофадан ўқий бошлади. Мен эса ётоқхонада қолдим. Бир муддат зерикиб, квартирага кўчиб ўтдим. Лекин ҳеч ким бизни ҳайдагани йўқ, бу қарорни ўзим қабул қилганман”, -дея таъкидлади Александра.

Таъқибга учраганим йўқ

“4 йил давомида фуқаролигим учун таъқибга учраганим йўқ. Одамлари жуда яхши. Қолаверса, мен қаердан эканлигимни умуман яширмаганман, Ўзбекистон ҳақида кўп гапириб берардим, гуруҳдошларимга ўзбекча сўзларни ўргатардим. Гуруҳимда мендан бошқа хорижлик талаба йўқ эди. Биринчи курсларда ўқиганимда университетнинг   энг фаол талабаларидан бири бўлганман”, -дея ҳикоя қилди Саша.

Саша таҳсил олган университет сайтида “Бизнинг фахримиз” деган қисм бор, унда ҳамюртимиз ҳақида шундай ёзилган:

“Ўзбекистонлик талаба бўла туриб, Александра Россия ўқийдиган хорижлик талабалар учун кўмак нақадар муҳимлигини тушунарди. Унинг ташаббусига кўра, Технология университетида “Байналминал дўстлик клуби” ташкил этилиб, у раислик қилди. Александра барча хорижлик талабаларни бирлаштириш, уларнинг мослашишини таъминлаш, Россия билан яқиндан танишишларига эришди”.

Хотима....

Юқорида тилган олинган ҳикоядан ҳар ким ўзича хулоса чиқариши мумкин. Бироқ, Мирзиёев даврида абитуриентларга бир неча ОТМга ҳужжат топшириш имконияти яратилган бўлсада, энг сара ёшларимиз Ўзбекистонда яшаши ва ишлаши, энг муҳими – мамлакат фаровонлиги учун хизмат қилишларига ишонгимиз келади. Қахрамонимизга қайтадиган бўлсак, унинг режалари ҳақида сўраганимизда, у “Бир-икки ойга Тошкентга бориб келмоқчиман. Кейин эса Россияга қайтиб, фуқароликни расмийлаштираман”, - деди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...