Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Исроилдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ракета ҳужумлари хавфи туфайли Ўзбекистон элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўз фуқароларига мурожаат қилиб, уларни эҳтиёт чораларини кўришга ва маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Элчихона нималарни тавсия қилади:
• Ҳаво тревогаси сигнали берилганда зудлик билан яқин атрофдаги бомбапаноҳ ёки ҳимояланган хонага ўтиш.
• Исроил органлари ва Ўзбекистон элчихонасининг расмий маълумотларини доимий равишда кузатиб бориш.
• Исроил мудофаа армияси (Пикуд ҳа-Ореф) орқа қўмондонлигининг барча кўрсатмаларини бажариш.
• Ҳар доим ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, элчихонанинг қайд этилган контактлари бўлиши керак.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси билан боғланиш учун телефонлар:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
Эслатиб ўтамизки, 13 июнга ўтар кечаси Исроил "Rising Lion" деб номланган операция доирасида Эрондаги ҳарбий ва ядровий обектларга бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужум нишонлари Натанздаги ядровий марказ ва Исфаҳондаги ишлаб чиқариш, Теҳрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси штаб-квартираси, шунингдек, ҳарбий ва турар-жой объектлари бўлган. Ҳаммаси бўлиб олтита портлаш содир бўлди.
Вазият ўта кескинлигича қолмоқда. Исроил ва Эрон ҳаво ҳудуди ёпилди, бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудининг ёпилиши фонида бир нечта халқаро рейслар Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди:
HY5343 (Uzbekistan Airways), Тошкент - Жидда:
соат 06:18 да қўнишни амалга оширган, бортда йўловчилар бўлмаган.
QR8985 (Qatar Airways), Сеул - Доҳа:
қўниш вақти - 07:57.
Centrum Air авиакомпаниясининг Тошкент - Доҳа йўналиши бўйича C63341 рейси кечиктирилди. Йўловчилар аэропорт биносида вақтинча қолмоқда.
Парвозлар ҳолати ҳақида долзарб маълумот олиш учун авиаташувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш тавсия этилади.
Изоҳлар мавжуд емас