Загрузка
Загрузка
Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган
Жамият

Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган

634
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқариш заводи қуриш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа “Астана-Моторс” компанияси томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қозоғистон ҳукуматининг маълум қилишича, айни пайтда масала кўриб чиқилмоқда.

2019 йилнинг январь ойи бошида Тошкентда Hyundai Auto Asia расмий дилерининг биринчи маркази очилган ва Ўзбекистондаги барча сотувлар у орқали амалга оширилмоқда. 2019 йилда мамлакатда 244 та, 2020 йилда эса 3,5 мингта Hyundai автомобилари сотилган. 2021 йилда компания 7 мингта автомобиль сотишни режалаштирган.

"Астана-Моторс" компанияси Олмаотада Hyundai автомобилларини йиғишни бошлаб юборган. Hyundai Trans Kazakhstan заводининг қурилиши 2019 йилнинг 21 апрелида бошланган. 2020 йилнинг апрель ойида эса тугунли йиғиш усули билан йиғилган биринчи автомобиль корхона остонасидан чиққан.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 30 минг донани, иккинчи босқичда - йилига 45 минг донани ташкил етади Астана Моторс ишлаб чиқарилган автомобиллар умумий сонининг 50%ни Қозоғистон бозорида сотади ва 50% ни МДҲ давлатларига етказиб беради. Бугунги кунда компания Hyundai автомобилларини Ўзбекистонга экспорт қилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...