Загрузка
Загрузка
Ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасидаги можаро: фуқаро масъулни куч ишлатишда айблади, ходим эса буни рад этмоқда
Ҳодисалар

Ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасидаги можаро: фуқаро масъулни куч ишлатишда айблади, ходим эса буни рад этмоқда

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда тунги вақтда йўл-патруль хизмати ходими ҳамда автомобиль ҳайдовчиси ўртасида юзага келган кескин тортишув ва можаро акс этган видеотасвирлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат йўловчилар томонидан автомобиль салони ичидан тасвирга олинган.

Тасвирларда ЙПХ инспектори ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилаётгани, бироқ томонлар ўртасидаги мулоқот кескин тус олгани кўринади. Ҳайдовчи инспекторнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида оёғига шикаст етганини иддао қилиб, оғриқдан шикоят қилган, инспектор эса бу айбловларни рад этган.

Шунингдек, салон ичидаги йўловчилар, хусусан, аёл киши кичик ёшдаги фарзанди қўрқиб кетганини айтиб, ходимлардан вазиятни кескинлаштирмасликни сўраган. Можаро давомида ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмасдан, автомобилини бошқариб воқеа жойидан ҳаракатланиб кетгани акс этган.

Айтиб ўтиш лозимки, амалдаги қонунчиликка кўра, ҳайдовчилар ички ишлар органлари ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ва ҳужжатларни текшириш тўғрисидаги қонуний талабларини бажаришга мажбур. Ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўз навбатида, ЙПХ инспекторлари ҳам хизмат вазифасини бажариш чоғида фуқаролар билан хушмуомала бўлиши ва хизмат этикаси қоидаларига қатъий риоя этиши шарт. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан мутасадди идораларнинг расмий муносабати кутилмоқда.

Олдинроқ Тошкентда йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчини ҳақорат қилган Йўл-патруль хизмати инспектори лавозимидан четлатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...