Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Буюк Британия ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларда "янги давр" ни эълон қилган. Шу кунларда у минтақага ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Британиянинг Independent нашри берган маълумотгага кўра, Лорд Кэмерон савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақа билан алоқаларни кенгайтириш учун Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистонга ташриф буюради.
У ташрифини бугун Тожикистондан бошлаган.
"Биз Тожикистонда бошланган Буюк Британия ва барча Марказий Осиё республикалари ўртасидаги муносабатларда янги даврни белгиламоқчимиз. Биз бу ерда "келинг, ҳамкорликни кенгайтирайлик, биргаликда кўпроқ иш қилайлик", дейиш учун келдик", - деди у Эмомали Раҳмон билан ўтган суҳбатда.
Британия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мамлакат раҳбарлари билан музокараларда лорд Кэмерон "санкцияларни четлаб ўтиш, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлар бўйича мунозараларни илгари суришга" интилади.
Ташриф давомида у Британия ОТмларида таҳсил олаётган чет элликларни қўллаб-қувватловчи Chevening стипендияларининг икки баравар кўпайишини, келгуси уч йил ичида минтақани ривожлантириш учун 50 миллион фунт стерлинг ажратилишини ва инглиз тилини оммалаштириш бўйича янги дастурни ишга туширишини эълон қилади.
Изоҳлар мавжуд емас