Загрузка
Загрузка
Мирзиёев: "Халқлар дўстлиги — тинч ва фаровон ҳаёт гарови"
Сиёсат

Мирзиёев: "Халқлар дўстлиги — тинч ва фаровон ҳаёт гарови"

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллаб, мамлакатда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

Давлат раҳбари қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув яшаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Кейинги йилларда "Бизнинг кучимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда" ғояси асосида миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган.

Президентнинг маълум қилишича, ушбу соҳада 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати концепцияси қабул қилинган. Шунингдек, 157 та миллий маданий марказ ва 46 та дўстлик жамиятининг моддий-техник базаси мустаҳкамланган, таълим жараёнлари етти тилда ташкил этилган, телерадио кўрсатувлари 12 тилда, босма нашрлар эса 14 тилда чоп этилмоқда.

Табрикда мамлакатда профессионал "Дўстлик" ансамблини ташкил этиш режаси ҳам маълум қилинган. Президент мазкур ижодий жамоа турли миллат вакилларидан шакллантирилиб, мамлакат маданий ҳаётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаган.

Мурожаат сўнгида Шавкат Мирзиёев халқни Халқлар дўстлиги куни билан яна бир бор қутлаб, барчага сиҳат-саломатлик, тинчлик, оилавий бахт ва юрт равнақи йўлида муваффақиятлар тилаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...