Загрузка
Загрузка
Қамчибек Ташиев ҳукм устидан апелляция шикояти берди
Дунё

Қамчибек Ташиев ҳукм устидан апелляция шикояти берди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевга нисбатан чиқарилган суд ҳукми устидан апелляция шикояти киритилди. Ҳимоя томони оқлов ҳукми чиқарилишидан умид қилаётганини билдирди.

Адвокат Икрамидин Айтқуловнинг маълум қилишича, у ва ҳимоясидаги Қамчибек Ташиев Бишкекнинг Биринчи май туман суди қароридан рози эмас. Шу муносабат билан 29 июль куни Бишкек шаҳар судига апелляция шикояти тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ташиевга "Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш" ҳамда "Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" моддалари бўйича айблов қўйилган эди. Суд уни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айблови бўйича оқлаган.

Бироқ ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш айблови бўйича Ташиев айбдор деб топилиб, тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш, мол-мулкини мусодара қилиш ҳамда уч йиллик пробация назорати чораси қўлланилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...