Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки собиқ туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жиноят иши судга оширилди
Ҳодисалар

Тошкентда икки собиқ туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жиноят иши судга оширилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманлари солиқ инспекцияларининг собиқ раҳбарларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда. Уларга ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Маълумотларга кўра, жорий йил 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси собиқ бошлиғи Дилшод Усмановга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди. Йиғилишда у инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани, шунингдек, хизмат фаолиятида гуруҳбозлик ва маишатбозликка йўл қўйгани қайд этилган.

Шу билан бирга, Президент топшириғига мувофиқ, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг собиқ раҳбари Хожиакбар Мулладжанов лавозимидан озод қилиниб, унинг фаолияти юзасидан текширув ўтказилган.

Тергов материалларига кўра, Дилшод Усмановга Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик), 167-моддаси 3-қисми "а" банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми "а" банди (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айблов қўйилган.

Хожиакбар Мулладжанов эса Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва 205-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбланмоқда. Айни пайтда мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга оид жиноят иши ҳам 29 июль куни Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилишни бошлаганди. Ушбу суд жараёнида жами 16 нафар судланувчига нисбатан тегишли айбловлар кўриб чиқилиши белгиланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...