Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга амалий ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётgani қайд этилган. Жорий йил бошидан бери икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 12 фоизга ошган.
Шунингдек, саноат, энергетика, металлургия ва транспорт соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудлараро алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланган.
Президентлар, шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама форматларда ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги учрашувлар масаласини ҳам муҳокама қилган.

Изоҳлар мавжуд емас