Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – "Олтин мўйна" ордени билан тақдирланди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – "Олтин мўйна" ордени билан тақдирланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тбилиси шаҳрида Грузиянинг энг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланган "Олтин мўйна" ордени билан тақдирланди.

Мукофотни Грузия Президенти Михаил Кавелашвили топширган. У Ўзбекистон раҳбарининг икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юксак баҳолаган.

Шавкат Мирзиёев юксак эътироф учун Грузия раҳбариятига миннатдорлик билдириб, грузин халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган. Шунингдек, у Орбелиани саройидаги Фахрий меҳмонлар китобига эсдалик ёзувини қолдирган

Маълумот учун, "Олтин мўйна" ордени 1998 йилда таъсис этилган бўлиб, Грузиянинг энг нуфузли давлат мукофотларидан бири саналади. У халқаро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, маданият ва илм-фан соҳаларига қўшилган алоҳида ҳисса учун берилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...