Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент ЙҲХБ Амир Темур ва Боғишамол кўчалари чорраҳасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини маълум қилди. Маълум бўлишича, Zeekr ва KIA автомобилларини вояга етмаганлар бошқарган.
Фожиадан сўнг Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ЙТҲ ҳолатларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бундан ташқари, бошқарма ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган вояга етмаганлар яшайдиган маҳаллада профилактика ишларини бошлади.
ЙҲХБ ота-оналарга вояга етмаганларни автомобиль бошқаришга қўймаслик кераклигини эслатди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тўлиқ расмий маълумот кейинроқ тақдим этилади.
Мазкур ЙТҲ 30 июнь куни соат 05:10 атрофида пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаганлар кўчада пойга уюштирган ва улардан бири тўлиқ тезликда ўтиб кетаётган “Chevrolet Lacetti”га урилган. ЙТҲ оқибатида аёл вафот этган, тўрт ёшли бола ва унинг бувиси реанимацияга ётқизилган.
Аввалроқ, тўқнашувдан олдин KIA К5 автомобили пойгада иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас