Загрузка
Загрузка
Навоийда сохта чеклар орқали қарийб 35 миллиард сўмлик кэшбэк маблағларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди
Ҳодисалар

Навоийда сохта чеклар орқали қарийб 35 миллиард сўмлик кэшбэк маблағларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда йирик молиявий фирибгарлик ҳолати аниқланди. Маълум бўлишича, 13 та масъулияти чекланган жамият мансабдор шахслари ва уларнинг шериклари ўзаро тил бириктириб, давлат бюджетидан миллиардлаб сўм маблағни ноқонуний ўзлаштириш схемасини йўлга қўйган.

Жиноий гуруҳ аъзолари жами 4,5 триллион сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришган. Сўнг, гўёки ушбу маҳсулотлар аҳолига сотилгандек кўрсатиш мақсадида, савдодан тушган пулларни назорат-касса машиналари орқали кирим қилиб, харид чекларини чиқаришган. Бу сохта чеклар Soliq мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилиши натижасида 105 524 нафар фуқаронинг номига жами 34,8 миллиард сўмлик кэшбэк (ихтиёрий қайтариладиган маблағ) ҳисобланишига эришилган ва бу маблағлар кейинчалик ўзлаштириб юборилган.

Мазкур йирик талон-торожлик ҳолати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда (Фирибгарлик) ҳамда 228-модда (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда ушбу молиявий жиноятга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш юзасидан қатъий тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча Фарғона вилоятида ҳам қўшилган қиймат солиғи бўйича сохта операциялар орқали ноқонуний кешбэк олишга уриниш аниқланганди. Солиқ органлари сунъий шакллантирилган 125,4 миллиард сўмлик ҚҚСни бекор қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...