Загрузка
Загрузка
Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянчига инвестицияларни 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди
Сиёсат

Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянчига инвестицияларни 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 27 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат раҳбари Сурхондарёни "Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устуни" сифатида белгилаб, ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини ошириш бўйича аниқ топшириқларни берди.

Сўнгги йилларда вилоятда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, халқаро ҳамкорлар (Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Венгрия) билан 10 миллиард долларлик янги келишувларга эришилган. Жорий йилда вилоятга инвестицияларни 3 миллиард долларга, экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Вилоятда мактабгача таълим қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошган. 688 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилиб, 32 минг оила янги уйли бўлган. "Тўпаланг" омбори сувидан фойдаланиш лойиҳаси 563 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминлаган.

Эндиликда камбағалликни 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш мақсад қилинган.

Вилоятда 100 миллион тонна кўмир заҳираси бўлишига қарамай, ҳозирда унинг атиги 1 фоизи ўзлаштирилмоқда. Бойсун, Олтисой ва бошқа туманлардаги кўмир конларида қазиб олишни бошлаш ҳамда ушбу хомашё негизида полипропилен, полиэтилен ва каучук ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, "Безактом" конидаги табиий тош заҳираларини ўзлаштириш бўйича геология ишларини бошлаш топширилган.

Термиз халқаро савдо маркази ҳудуди 1 минг гектарга етказилади. Бу орқали экспорт ҳажмини жорий йилда 600 миллион, кейинги йилда 1 миллиард долларни ташкил қилиши режалаштирилмоқда. 10 мингта қўшимча иш ўрни яратилади.

Марказдаги товар ва хизматлар экспортига ҚҚС "ноль" ставкада қўлланилади, тартибни таъминлаш учун махсус прокуратура ва ИИБ бўлимлари ташкил этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...