Загрузка
Загрузка
2025-йилда энг кўп солиқ ва божхона имтиёзи олган ташкилотлар маълум қилинди
Жамият

2025-йилда энг кўп солиқ ва божхона имтиёзи олган ташкилотлар маълум қилинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эълон қилган маълумотларга кўра, 2025-йилда мамлакатда жами 178,1 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланилган. Имтиёзларнинг асосий қисми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади

Имтиёзларнинг тақсимоти бўйича энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:   

Солиқ имтиёзлари бўйича:

  • "Ўзбекистон GTL" компанияси: 2,8 триллион сўм.

  • "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси: 2,4 триллион сўм.

  • "Ўзтрансгаз" компанияси: 1,7 триллион сўм.

  • "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси: 1,1 триллион сўм.

  • UzAuto Motors компанияси: 898,9 миллиард сўм.

Божхона имтиёзлари бўйича:

  • UzGastrade компанияси: 2,1 триллион сўм.

  • RWS Optimum шўъба корхонаси: 1,4 триллион сўм.

  • Enter Engineering (ТЭС, Қораўзак): 1,1 триллион сўм.

  • First Fruits компанияси: 955,2 миллиард сўм.

  • Tebinbulak Mechanization Service компанияси: 738,5 миллиард сўм.

Шунингдек, хорижий юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги доимий муассасалари орасида энг кўп божхона имтиёзидан фойдаланган ташкилот "Enter Engineering"нинг Қораўзакдаги лойиҳаси (1,1 триллион сўм) бўлди. 

Агентлик таҳлилига кўра, 143 205 та субъект томонидан жами 119 триллион сўмлик имтиёз қўлланилган. Шундан 139 020 та юридик шахс 118,9 триллион сўм, 4 185 та якка тартибдаги тадбиркор эса 120,7 миллиард сўмлик имтиёздан фойдаланган.

15 346 та ташкилот томонидан фойдаланилган божхона имтиёзларининг умумий қиймати 59,1 триллион сўмни ташкил этган.

Мазкур имтиёзлар таркибида давлат аҳамиятига молик лойиҳаларга 12,6 триллион сўм, дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимларига 345 миллиард сўм ҳамда 75 та хорижий юридик шахснинг Ўзбекистондаги доимий муассасаларига 2,46 триллион сўмлик божхона имтиёзлари берилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ижроси доирасида жамоатчилик учун очиқ эълон қилинди. Агентлик имтиёзларга оид маълумотларнинг белгиланган муддатларда очиқланиши устидан доимий мониторинг юритишни давом эттиради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...