Загрузка
Загрузка
Андижонда 38 миллиард сўмдан ортиқ "кешбек" фирибгарлиги фош этилди
Ҳодисалар

Андижонда 38 миллиард сўмдан ортиқ "кешбек" фирибгарлиги фош этилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Андижон вилоятида сохта электрон ҳисоб-фактуралар ва харид чеклари орқали бюджетдан 38,3 миллиард сўм маблағни "кешбек" сифатида талон-торож қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда маълум бўлди.

Унга кўра, фуқаро ва унинг шериклари тил бириктириб, ўзларига қарашли 5 та масъулияти чекланган жамият номига гўёки бошқа корхоналардан 2,2 триллион сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришган. Сўнгра ушбу маҳсулотлар назорат-касса машиналари орқали аҳолига сотилганлиги ҳақида сохта харид чеклари чиқарилган.

Жиноий гуруҳ ушбу сохта чекларни Soliq Mobile иловаси орқали 94 921 нафар фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахслар номидан рўйхатдан ўтказиб, давлат бюджетидан жами 38,3 миллиард сўм маблағни "кешбек" (солиқ суммасини қайтариш) сифатида ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Навоийда сохта чеклар орқали қарийб 35 миллиард сўмлик кэшбэк маблағларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ ҳам фош этилганди





Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...