Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятида 5 август куни кечқурун газ қуйиш шохобчаси портлади.
Вилоят ФВБ хабарига кўра, воқеа шу номдаги туманнинг "Кўкдала" маҳалласида соат 22:30 ларда содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатиида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Кўкдала туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Уни оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этганди.

Изоҳлар мавжуд емас