Загрузка
Загрузка
Бухорода маст ҳолда болаларни ташиган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди
Ҳодисалар

Бухорода маст ҳолда болаларни ташиган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятида 40 нафар боғча тарбияланувчисини ташиган автобус ҳайдовчиси маст ҳолда бошқаргани аниқланган. Суд қарорига кўра, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум этилди ва катта миқдорда жарима тўлайди.

Ҳодиса Ромитан туманида содир бўлган. Йўл-патрул хизмати ходимлари режали текширув давомида боғча болалари бўлган автобусни тўхтатган. Текширув пайтида ҳайдовчининг маст экани аниқланган.

Маълумотларга кўра, у ЙПХ ходимларининг талабларига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттиришга ҳам уриниб кўрган.

Ушбу ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан бир нечта модда бўйича — маст ҳолда транспорт бошқариш, йўловчиларни ташиш қоидаларини бузиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабларига бўйсунмаслик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Суд қарори билан унга 40 баробар базавий ҳисоблаш миқдори — 16,48 миллион сўм жарима тайинланган. Шунингдек, у барча транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 14 нафар тарбияланувчини ташиган Matiz автомобили ағдарилиб кетгани, рулдаги аёлда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани ва у ҳаракат вақтида назоратни йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...