Ким айбдор? ИИББ инспектор автомобилни тўхтатмоқчи бўлганидан сўнг  келиб чиққан авария бўйича изоҳ берган
Ҳодисалар

Ким айбдор? ИИББ инспектор автомобилни тўхтатмоқчи бўлганидан сўнг келиб чиққан авария бўйича изоҳ берган

748

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда бир йўл транспорт ҳодисасини акс этган видеолавҳа тарқалган. Фойдаланувчиларнинг фикрича, аварияга ЙПХ ходими сабабчи бўлган. Видеолавҳадан маълумки, йўлнинг иккинчи полосасига югуриб чиққан ЙПХ инспектори оқимда катта тезликда ҳаракатланиб келаётган машинани тўхтатишга уринган. Натижада тўқнашув юз бериб, автомобиллардан бири ағдарилган ва дарахтга бориб урилган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

ИИББнинг маълум қилишича, ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган.

“ЙПХБ инспектори 49 ёшли Ш.У. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани тўхтатган вақтида, унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 33 ёшли К.У. “Tracker” русумли автомашина бошқарувини йўқотиб, “Cobalt” билан тўқнашган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб дарахтга урилган”, - дея хабар бермоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда “Tracker” автомашинасининг йўловчиси тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов якуни бўйича тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Ҳозирда ЙҲХБ ходими тиббиёт муассасасидан чиқарилган.

Қизиғи шундаки, ИИББ инспектор фавқулодда вазият яратгани учун жазолангани ёки унинг ҳаракатлари тўғри деб ҳисобланиши ҳақида хабар бермаган. Қайд этиш керакки, кўпчилик ҳайдовчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан хавфли вазиятларни юзага келтирувчи тошкентлик инспекторлардан тез-тез шикоят қилишади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+