Лондонда ўзбекистонлик жамоат арбоби Камола Маҳмудова вафот этди
Ҳодисалар

Лондонда ўзбекистонлик жамоат арбоби Камола Маҳмудова вафот этди

23

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик Камола Маҳмудова вафот этди. У Лондонда яшаб ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Камола Маҳмудова узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган. У Ўзбекистонда ва хорижда таниқли жамоат арбоби бўлган. Илгари ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган.

Мамлакатимизда Камоланинг кўплаб хайрия лойиҳалари орасида Khan Academy номли ўзбек тилидаги таълим платформасини ривожлантиришга кўмаклашиш, саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш ва Бухорода дарахтлар экиш   бўлган. 2020 йилда президент Шавкат Мирзиёев уни "Дўстлик"ордени билан тақдирлаган.

Камола Маҳмудованинг дафн маросими бугун Лондонда бўлиб ўтади.

Камоланинг оиласи, яқинлари ва кўплаб дўстларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...