Загрузка
Загрузка
Наманганда 12 ёшли бола трансформаторга чиқиб, ток уриши оқибатида вафот этди
Ҳодисалар

Наманганда 12 ёшли бола трансформаторга чиқиб, ток уриши оқибатида вафот этди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Давлатобод туманида 5-синф ўқувчиси юқори кучланишли электр трансформаторига чиққан вақтида ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, воқеа 5 май куни соат тахминан 19:37 ларда содир бўлган. 

13 ёшли бола гилос ейиш мақсадида маҳаллада ўрнатилган юқори кучланишли электр трансформатори устига чиққан ва электр токи таъсирига тушган. Марҳумнинг яқинлари айтишича, бола мактабдан қайтгач, ўртоқлари билан футбол ўйнагани кўчага чиққан. Шундан сўнг трансформатор ҳудудида чақнаш ва портлаш юз берган.

Боланинг холасига кўра, қўшнилар дастлаб унга биринчи ёрдам кўрсатишга уринган. Кейин эса шифохонага олиб борилган, аммо боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Марҳум Давлатобод туманидаги 56-сонли умумтаълим мактабининг 5- "В" синфида таҳсил олган.

Боланинг қариндошлари трансформатор атрофи етарлича ўралмагани ва хавфсизлик чоралари таъминланмаганидан норози бўлган. Уларнинг таъкидлашича, ҳодисадан кейин ҳам объект тўлиқ қулфланмаган ва ҳудудда хавфсизлик ишлари етарли даражада амалга оширилмаган.

Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан Давлатобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туман электр таъминоти корхонаси ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Аввалроқ Мингбулоқ туманида юқори кучланишли электр қурилмасининг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги оқибатида вояга етмаган бола оғир тан жароҳати олгани юзасидан жиноят иши кўриб чиқилганди. Суд жараёнида "Ҳудудий электр тармоқлари" компанияси Мингбулоқ туман электр таъминоти бўлими устаси Икрамжон Садировнинг ўз касбий вазифаларига бепарволиги исботини топган эди. Болакай бунинг оқибатида икки қўлидан айрилган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...