Загрузка
Загрузка
Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари катта миқдордаги пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари катта миқдордаги пора билан қўлга тушди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятидаги туманлардан бири соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари катта миқдорда пора олишда ушланди. У тиббий буюмлар хариди бўйича тузилган шартнома орқали 150 миллион сўм "улуш" талаб қилган.

Маълум қилинишича, жорий йилда туман соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда дори-дармон ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи компания ўртасида 1 миллиард 2 миллион сўмлик шартнома имзоланган. Шартнома асосида тиббий буюмлар харид қилинган ва маблағнинг 30 фоизи корхона ҳисоб рақамига ўтказилган.

Тергов маълумотларига кўра, бўлим раҳбари қолган 70 фоиз маблағни ўтказиб бериш ҳамда келгусидаги харидларни ҳам шу компания орқали амалга ошириш эвазига шартнома қийматининг 15 фоизини талаб қилган.

Тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 11 минг 800 долларни турмуш ўртоғи орқали олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, у тумандаги оилавий поликлиникалар ходимларига ажратилган 448 миллион сўм рағбатлантириш пулининг 92 миллион сўмини қайта йиғиб олгани ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғига нисбатан пора олиш ва талон-торож қилиш моддалари билан, компания вакилига эса пора бериш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...