Загрузка
Загрузка
Россия армияси сафидаги ўзбекистонлик ёлланма жангчилар сони 4800 дан ошди
Ҳодисалар

Россия армияси сафидаги ўзбекистонлик ёлланма жангчилар сони 4800 дан ошди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Украинанинг "Хочу жить" давлат лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, уруш ҳаракатларида иштирок этаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳақидаги янгиланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 2026 йил ҳолатига келиб, шахси тасдиқланган ўзбекистонликлар сони 4853 нафарга етган ва Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида бу кўрсаткич бўйича ҳамон биринчи ўринда қолмоқда.

Сўнгги бир йил ичида фронт чизиғидаги марказий осиёлик ёлланма жангчилар сони кескин ортган. Агар 2025 йилнинг ёзида лойиҳа ихтиёрида 5740 нафар шахсга оид маълумотлар бўлган бўлса, ҳозирда бу рақам икки баравардан зиёдга ўсиб, жами 12 666 нафарни ташкил этмоқда. Рўйхатда Ўзбекистондан кейинги ўринларни Тожикистон (3407 киши), Қозоғистон (2389 киши), Қирғизистон (1439 киши) ва Туркманистон (578 киши) эгаллаб турибди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига ёки қуролли кучларига хизматга кириш ҳамда хорижий ҳудудлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Жиноят кодексига мувофиқ, бу каби ҳаракатлар учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда таксичилик билан шуғулланиб юрган ва гиёҳвандлик моддалари савдоси учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилган қашқадарёлик шахс жазони ўташ даврида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинадаги жанговар ҳаракатларга қўшилгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, у ҳарбий қисмдан қочиш мақсадида ўз оёғига ўқ узиб жароҳат етказган ва шифохонада даволангач, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси кўмагида ватанига қайтишга муваффақ бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...