Загрузка
Загрузка
Сурхондарё ва Жиззахда қарийб 9 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди
Ҳодисалар

Сурхондарё ва Жиззахда қарийб 9 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

2
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари томонидан Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 9 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 

​Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги экин майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 кг гашиш воситаси топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.  

 Жиззах вилояти бўйича ўтказилган яна бир амалиётда эса Зарбдор туманида яшовчи 45 ёшли фуқаро Жиззах шаҳрида тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидаги хўжалик қопи ичидан 4 кг 840 гр "каннабис" ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинган. 

​Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу қонунбузарликларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ Хоразм ва Наманган вилоятларида ўтказилган  тезкор тадбирда умумий вазни 1 килограммга яқин миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини муомалага киритишнинг олди олинганди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...