Загрузка
Загрузка
Тошкентда рақамсиз ва милтиллаб ёнувчи чироқлар билан "пойга" уюштирган ёшлар қамалди
Ҳодисалар

Тошкентда рақамсиз ва милтиллаб ёнувчи чироқлар билан "пойга" уюштирган ёшлар қамалди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент кўчаларида давлат рақамисиз, ноқонуний ўрнатилган милтиллаб ёнувчи чироқлар (мигалка) билан ҳаракатланган Gentra русумли автомобиль ҳайдовчилари ва унинг шериклари қўлга олинди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зоир Юлдошевнинг маълум қилишича, қоидабузарлар камералар ва гувоҳлар ёрдамида аниқланган.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, уч нафар йигит тегишли ҳужжатларсиз бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқарган. Улар машинанинг давлат рақамларини ечиб олиб, ўзбошимчалик билан махсус чироқлар ўрнатган ҳолда фуқаролар ҳаётига хавф туғдириб ҳаракатланишган. Судда ёшлар давлат рақамлари бўлмагани учун уларни топиб бўлмайди деб ўйлаганларини тан олишган ва қилмишларидан пушаймон эканликларини билдиришган.

Мазкур ҳолат бўйича автомобилни ҳужжатсиз шахсларга топширган эгасига нисбатан 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима белгиланган. Қоидабузарларнинг бирига 1,2 миллион сўм жарима солинган. Гуруҳнинг икки нафар аъзосига нисбатан 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳозирда автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу каби ҳолатлар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик ва майда безорилик сифатида баҳоланишини эслатиб ўтмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...