Загрузка
Загрузка
Тошкентлик пенсионер аёлнинг айтишича, уни маст ёш йигит  урган ва  зўрламоқчи бўлган
Ҳодисалар

Тошкентлик пенсионер аёлнинг айтишича, уни маст ёш йигит урган ва зўрламоқчи бўлган

653
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик пенсионер аёлнинг айтиб беришича, уни маст ҳолатдаги ёш йигит урган ва зўрламоқчи бўлган. Воқеадан сўнг йигит кекса аёлни севган   қизи билан адаштиргани, пенсионер ўзига ўзи жароҳат етказганини айтган. 

Бу даҳшатли воқеани зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси ошкор қилган.

Пенсионер аёлга ҳужум 

Марина Ивановна (исми ўзгартирилган) 63 ёшда, ҳар куни эрталаб шифокорларнинг маслаҳати билан у гипертензиянинг олдини олиш учун сайрга чиқади. 2021 йил 11 сентябрь куни эрталаб соат тахминан 5 ларда у кичик фонарни олиб сайр қилгани чиққан, ташқари ҳали қоронғу бўлган. Бир оздан сўнг аёл қадам товушларини эшитган, қараса - бир йигит унинг ортидан келмоқда.

Йигит унга қараб: “Эй кампир, кел бир ушлаб кўрай, сенга 10 минг    бераман”, -деб бақирган.

Аёл уни тинч қўйишни сўраган, бироқ йигит югуриб   келиб, унинг оёғидан чимчилаган. Аёл қочишга уринган, лекин зўравон ҳужум қилишни давом этиб, гоҳо оёғидан, гоҳо қўлидан ушлаган. Йигитдан спиртли ичимликнинг ҳиди келиб турган, аёл қанчалик қадамини тезлаштирмасин, у ортидан қолмаган. Ваҳимага тушиб қолган аёл кодли замок борлигига умид қилиб, ёруғлик тушаётган подъезда кирган ва эшикни қўллари билан ушлаб турган. Бироқ, эркак куч билан эшикни тортиб, ортидан кириб борган.

У Марина Ивановнанинг интим жойларига теккан, беҳаё сўзларни айтган. Аёл ўзини ҳимоялаш учун деворга суяниб олган ва бақира бошлаган. Бунга жавобан эркак “Ўчир овозингни, акс ҳолда ўлдираман”, деган ва мушт билан юзига урган. Маст йигит аёлнинг кўйлагини ечишга уриниб, уришни давом этган. Зарбалар туфайли кўзойнаги ерга тушиб кетган, аммо   қанчалик қўрқув бўлмасин, у қаршилик қилаверган. Уйда яшовчилардан кимдир шовқинни эшитиб қолган ва эшигини очган. Бундан чўчиган зўравон жабрланувчини тинч қўйиб, қочган. Шўрлик аёл эса шок ҳолатда уйигача етиб борган ва дарҳол қизига қўнғироқ қилган.

Қизи тезда онасининг олдига етиб келган ва улар уйда даволанишга қарор қилишган, чунки Марина Ивановнанинг ўрнидан туришга кучи ҳам қолмаган. Жабрланувчи маънан синган, овқатланишни ва ҳеч ким билан   мулоқот қилишни истамаган.

"Мен милицияга борсам, улар овора қилишини билардим. Ўша пайтда ҳаттоки чайнай олмасдим, ҳамма жойим шишган ва оғрирди", - дейди қаҳрамонимиз.

Уйда бўлиб туриб, Марина Ивановна ишга бора олмаётганидан ва одамларнинг ишончини оқламаётганидан хавотирланган. Бир ҳафта ўтгач, у барибир ўқув марказларидан бирида маъруза ўқиш учун ишга борган. Ҳамкасблари ва ўқувчилар унинг юзидаги шишларни кўриб даҳшатга тушишган ва "Зудлик билан милицияга мурожаат қилинг,   бундай қолдириб бўлмайди!", дейишган. Жиноятчи тез топилиб, жавобгарликка тортилишига ҳамма амин бўлган. 18 сентябрь куни қаҳрамонимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига ариза берган берган ва нима бўлганини батафсил тасвирлаган.

Ўзбекистон тергов идораларига саволлар

Тўрт кун давомида аёлга ҳар- хил эркакларнинг фотосуратлари кўрсатилган. Бир куни кечқурун тезкор ходимлар унга қўнғироқ қилиб, ташқарига чиқишини сўрашган. Подъезддан чиққан Марина Ивановна бир неча кишини кўрган, милиция ходимлари улар орасида ҳужум қилган одам бор ёки йўқлигини сўрашган. Қаҳрамонимиз ҳайрон бўлган. Наҳотки мамлакатимизда жиноятчиларни аниқлаш сирли тарзда эмас, жабрланувчи уйининг   ёнида ўтказилса?

23 сентябрь куни жарбланган аёл ИИБга қайта таклиф этилиб, унга бир нечта суратлар кўрсатилган. Улардан бирида тажовузкор акс этган. Йигит кузатув камералари орқали аниқланган. Шу тариқа маълум бўлишича, йигит Марина Ивановнадан қарийб уч баравар ёш   бўлиб, невараси тенги экан.

Фақатгина сурат бўйича жиноятчи аниқланган сўнг жабрланган аёлга тиббий экспертизадан ўтиш буюрилган. Наҳотки тезкор ходим тиббий текширувдан имкон   тезроқ ўтиш лозимлиги билмаса? Ахир ариза берилганига 6 кун, воқеа содир бўлганига 2 ҳафта ўтган. Тиббий текширув ўтказилганидан сўнг, ишни бевосита терговчига топшириш арафасида тезкор ходимлар жабрланувчининг суд-тиббий экспертизадан ўтмаганлигини “эслаб”, уни мазкур экспертизага йўллашмоқда. Марказ шифокори жабрланган аёлнинг ташқи кўринишини кўздан кечириб, унинг ҳолатини “енгил тан жароҳатлари” сифатида баҳолаган.

Суд-тиббий экспертизадан сўнг уйга келгач, аёл эшикнинг тақиллаганини эшитади. Ўзини гумондорнинг бувилари деб таништирган икки кекса аёл остонада туришарди. Улар йиғлаб, набираси маст эканини айтишган ва кечирим сўраб, ёрдам таклиф қилишган. Марина Ивановна ёрдамни рад етиб, эшикни ёпган. У "Тажовузкорнинг яқинлари менинг манзилимни қандай топишган? Ким уларга менинг исмимни айтган?", дея ҳайрон бўлган. Бир неча кундан кейин гумондорнинг синглиси унинг олдига бир одам билан келган. Қаҳрамонимиз уларга эшикни очмаган.

Кейинчалик тергов қандай кечганини аёл билмайди - кечикишлар сайловларга тайёргарлик билан изоҳланган. 21 октябрь куни Марина Ивановна гумонланувчи билан юзма-юз учрашишга чақирилган.

Ёш йигит ва унинг адвокати воқеани қуйидагича талқин қилишган: “Кекса аёл йигитни ҳақоратлаган ва сабабсиз уни урган. Йигит маст бўлган ва ҳеч нарсани эслай олмайди. Биров, даставвал кекса аёлни севган қизи билан адаштиргани эсида”.

Адвокатнинг айтишича, Марина Иванована ўзига тан жароҳати етказган бўлишиши мумкин. Қолаверса, жабрланувчи жиноят жойига гувоҳларнинг келишини кутмаганлиги, 102 ёки 103га қўнғироқ қилмаганликда айбланган.

Аёлнинг сўзларига кўра, бундай жараёндан ўтиш нафақат мушкул, балким камситиш ҳамдир.

“Мени, кап-катта аёлни ҳақоратлашда, уйдирмачиликда айблашмоқда! Нега адвокатлар тухмат учун жавоб беришмайди?”, -деди у.

Тергов якунланмасдан туриб, аёлнинг соғлигида янги муаммолар юзага келган: офтальмолог чап кўзнинг контузиясини, нейропатияни, чап кўзнинг артериал гипертензиясини аниқлаган. Айнан шу жойларга йигит мушти билан урган. Невролог ва невропатолог текшируви талаб қилинмоқда. Кўриниб турибдики, унинг соғлиғи бир неча ой давомида, ҳатто бутун ҳаёти давомида ўз жойига тушмайди. Аммо суд тиббий эксперти буни "енгил тан жароҳати" деб ҳисоблаган, терговчи эса янги экспертиза тайинламаган.

Аёлларни тажовуз ва тегажоқликдан ким ҳимоялайди?

Тажовуз ва зўрлашга уриниш қурбони ўз иши бўйича мустақил равишда далил тўпласа, ўзини ҳимоя қилиш учун тезкор ва тергов ҳаракатларининг барча тартибларини билиши керак бўлса, тергов тартибларида нима ўзгарди? Терговнинг бундай ҳаракатларини қандай тушунтириш мумкин? Саводсизликми? Бепарволикми? Коррупциями? Ёки ҳамма нарса қонунга мувофиқ кетяптими? Ўзбекистонда бувилар ва оналарни зўрлашга рухсат берилганми?

Тажовуз ҳолатлари нотўғри ёки бепарво текширилмаслиги керак. Зўравонлик қурбонларининг ўзини айбламаслик лозим. Бу халқаро стандартдир. Ўзбекистон Бош прокуратурасидан бу ишга эътибор қаратишини сўраймиз. Биз хавфсиз мамлакатда яшашни истаймиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...