Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янгийўл шаҳридаги кафелардан бирида юз берган пичоқбозлик оқибатида 25 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
2 апрель куни содир бўлган мудҳиш воқеа тафсилотларига кўра, 27 ёшли марҳум ва 25 ёшли гумонланувчи ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан. Натижада гумонланувчи марҳумнинг кўкрак ва чап билак қисмига пичоқ билан оғир жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли касалхонага етиб бормай вафот этган.
Марҳумнинг яқинлари ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноят содир бўлган кафе (пиво бар) ҳали ҳам фаолият юритмоқда. Марҳумнинг акаси воқеа жойи кеч муҳрлангани ва муассаса ходимлари тезкор хизматларга (102 ёки тез тиббий ёрдам) жуда кеч хабар берганини даъво қилмоқда. Шунингдек, марҳумни қидириб, оила аъзоларининг ўзлари ўликхонадан (морг) топишга мажбур бўлишган.
Маҳалла фаоллари марҳумни ижобий тавсифлаб, унинг ҳеч қачон тартиббузарликларга аралашмаганини таъкидлашмоқда. Айни дамда гумонланувчи қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ички ишлар органлари томонидан мазкур маҳаллада келгусида шу каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Аввалроқ Навоий вилоятида мажбурий ижро пайтида эркак собиқ турмуш ўртоғини пичоқлаб, унинг ота‑онасини ваҳшийларча ўлдирганди.

Изоҳлар мавжуд емас