Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида мажбурий ижро пайтида қарздор юк машинаси билан собиқ турмуш ўртоғи ва унинг ота‑онасини босиб ўтди, шунингдек собиқ хотинини пичоқлади.
Маълумотларга кўра, жиноятчи илгари ўғрилик учун жиноий жавобгарликка тортилган ва шартли озодликда бўлган. Можаро уй масаласи туфайли келиб чиққан. 2014 йилда қайнота куёвидан ер сотиб олган. Уй турмуш ўртоғи Г. Эргашеванинг номига рўйхатга олинган. Ажрашганидан сўнг, Эргашева ва унинг отаси мазкур уйни қайтариб олиш учун суд орқали бир неча бор мурожаат қилгани маълум қилинган.
Суд қарорига кўра, фуқаро уйни эгаларига қайтариши лозим эди. 2025 йил 17 апрелдаги ижро жараёнида мажбурий ижро ходимлари ҳодисага гувоҳ бўлган. Эркак юк машинасини жабрланувчилар томон ҳайдаган, аввал собиқ турмуш ўртоғини, сўнг кетма-кет собиқ қайнотаси ва қайнонасини босиб ўтган.
Қайнонасини ожизлигидан фойдаланиб, у яна бир бор машинани ҳайдаб ўтиб, собиқ турмуш ўртоғига пичоқ билан бир неча маротаба зарба берган. Жабрланувчилар ҳодиса жойида вафот этган. Жиноятчи ходимларга ҳам пичоқ билан таҳдид қилган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Суд ҳукмига кўра, cудланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси ва 2-қисми "а,в,д,ж" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, эркак умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида эр оилавий жанжал пайтида ўз турмуш ўртоғи ва икки ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган эди.

Изоҳлар мавжуд емас