Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел тошқини хавфи эълон қилинди
Ҳодисалар

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел тошқини хавфи эълон қилинди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 4-6 июль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ўзгидромет агентлигининг огоҳлантиришига кўра, ёғингарчилик оқибатида айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва ерларни сув босиши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.

Сел келиши хавфи кутилаётган ҳудудлар рўйхатига қуйидаги вилоятлар ва уларнинг туманлари киритилган:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди;

  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...