Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга етиб борган ва Қатар университети майдонларида машқ қилади. Бу ҳақда Championat.asia. сайтига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Айнан шу майдончаларда 2022 йилги ЖЧ давомида амалдаги жаҳон чемпионлари - Аргентина терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати давомида машқ қилишган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 январь куни Қатарда бошланадиган Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда ва 2 январь куни турнирга тайёргарликнинг якуний босқичини ўтказиш учун Доҳага борган. 7 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши ёпиқ ўқув ўйинини ўтказади.
Изоҳлар мавжуд емас