Загрузка
Загрузка
ЖЧ-2026: Жазоир Иорданияни мағлуб этиб, плей-офф учун имкоятини сақлаб қолди
Спорт

ЖЧ-2026: Жазоир Иорданияни мағлуб этиб, плей-офф учун имкоятини сақлаб қолди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги Жаҳон чемпионати J гуруҳининг иккинчи турида Жазоир терма жамоаси Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

АҚШнинг Калифорния штатидаги Санта-Клара шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Иордания ҳисобни 36-дақиқада Низар Ал-Рашдан голи билан очди. Аммо иккинчи бўлимда Жазоир жавоб қайтариб, 69-дақиқада Нодир Бенбуали, 82-дақиқада эса Амин Гуири гол урди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Ушбу натижадан сўнг Жазоир 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринга кўтарилди ва кейинги босқичга чиқиш имкоятини сақлаб қолди. Аввалроқ амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина 6 очко билан муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритганди.

Жаҳон чемпионати дебютанти Иордания эса икки ўйиндан кейин ҳам очко жамғара олмади ва гуруҳдан чиқиш имкоятини йўқотди.

Гуруҳнинг сўнгги турида 28 июнь куни Жазоир Австрия билан, Иордания эса Аргентина билан баҳс олиб боради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...