Загрузка
Загрузка
 Давлат  IMEI-кодларни рўйхатга олишдан қанча  фойда кўрган?  Ахборот технологиялари ва  коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлиги маълумотларни ошкор  қилди
Технологиялар

Давлат IMEI-кодларни рўйхатга олишдан қанча фойда кўрган? Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларни ошкор қилди

1094
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги    IMEI-кодларни рўйхатга олишни жорий қилишдан давлат қанча фойда кўрганлигини маълум қилган.

“Аҳоли ва жамоатчилик орасида мобил телефонларни рўйхатдан ўтказиш тизимини бўйича кўпинча аҳолини чалғитувчи талқинлар ҳам мавжуд ва кузатилмоқда. Шу ерда бир қатор маълумотларни келтириб ўтишимиз мумкин. Бугунги кунда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими орқали 47,14 млн. дан зиёд ИМЕИ кодлар рўйхатдан ўтказилган”, - дея қайд этмоқда вазирлик.

Хусусан давлатда:

- 2019 йил 1 апрелдан 2019 йил 1 ноябргача – 42,61 млн. IMEI-кодлари автоматик тарзда;

- 2019 йил 1 ноябрдан 1 декабргача – 1,47 млн.та IMEI бепул равишда операторга мурожаат этиш орқали;

- 2020 йилнинг 1 январидан 15 сентябргача – 3,06 млн. IMEI кодлар пуллик асосда: шундан 691,1 минг дона импорт қилувчилар (22,5 фоиз), 51,5 минг дона маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (1,7 фоиз), 2,323 млн. дона жисмоний шахслар (75,8 фоиз) тизимда рўйхатдан ўтказилган. 

Мобил қурилмаларни идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими амалиётга жорий этилгандан сўнг 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 15 сентябрга қадар мобил қурилмаларнинг импорт ҳажми 911 882 донани ёки 47,3 млн. долларни ташкил этади. 

Мобил қурилмалар асосан Хитой, Ветнам, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Гонконг ва Қозоғистон давлатларидан импорт қилинган бўлиб, импорт қилувчилар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41тага ёки 2,7 баробарга ошган. 

Таҳририятдан:

Тизимнинг даромадини осонликча ҳисоблаш мумкин. Жисмоний шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20% (223 минг – 1 БҲМ, ушбу сумманинг 20% – 44,600 сўм)ни тўлайдилар. Кўриниб турибдики, жисмоний шахслар томонидан 2,323 млн.дона импорт қилинган қурилмалар учун тизим 103,6 млрд. сўм маблағ олган.

Импортчилар ҳам рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20%ни тўлашади. Натижада улар 691,1 минг дона қурилма учун 30,8 млрд сўм тўлашган.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рўйхатга олиш учун БҲМнинг 10%ни (22,300 сўм) тўлайдилар. Улар 51,5 минг дона қурилма учун давлатга 1,4 млрд. сўм беришган.

Шундай қилиб, йил бошидан буён ўзбекистонликлар ҳисобидан тизим   қарийб 135 миллиард сўмни қўлга киритган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...