Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Telegram фойдаланувчисининг  аккаунтига кирмоқчи бўлган  фирибгарлар фаоллашмоқда
Технологиялар

Ўзбекистонда Telegram фойдаланувчисининг аккаунтига кирмоқчи бўлган фирибгарлар фаоллашмоқда

1018
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil. Ўзбекистонда Telegram фойдаланувчисининг аккаунтига кирмоқчи бўлган фирибгарлар фаоллашмоқда. Бу ҳақида таниқли блоггер (Kurbanoff.net), рақамли хавфсизлик бўйича эксперт, HUMO тўлов тизими директори Шуҳрат Қурбонов маълум қилди. 

"Уяли алоқа операторларига тегишли бўлган расмий рақамлардан қўнғироқлар келиб тушиб, сўровда қатнашиш ва 100 минг сўм ютиб олиш таклифи берилганлиги ҳақида кетма-кет хабарлар келмоқда. Саволлар жуда осон эканлиги боис потенциал қурбонлар викторинада ғолиб чиқишади. Шундан сўнг, совринни олиш учун жабрланувчидан СМС орқали юбориладиган кодни айтиш сўралади», - деб ёзмоқда у ўз Телеграм-каналида.

"Ҳуш кейинчалик нима бўлар экан? Тўғри, код келиб тушади. Бироқ, негадир Telegram орқали. Агар жабрланувчи кодни айтганида, қўнғироқ қилган шахс унинг Telegram аккаунтидан, агар блоггер бўлса, унинг Telegram каналидан фойдалана олади", - дея таъкидлади у.

Шундан сўнг, Қурбоновнинг сўзларига кўра, ўғирланган аккаунтни қайта сотиб олиш таклифи ҳақида хабар келиши аниқ.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассис учта оддий қоидани таклиф қилади:

1. Telegramда икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг. Буни созламаларда жуда осон бажариш мумкин. Бу СМС-коддан ташқари паролни талаб қилиш имконини беради.

2. Созламалар -> Махфийлик -> Фаол сессияларга кириб, ўзингиздан бошқа кимлар аккаунтингиздан фойдаланишини кўринг.

3. Рақамингизни ижтимоий тармоқлар ёки бошқа жойда ошкор қилманг.

"Расмий телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга келсак, хозирги замонда технологиялар рақамни осонгина ўзгартириши мумкин. Шунинг учун бунга умид қилмаслик керак. Агар кимдир сиздан хавфсизлик кодларини айтишни сўраса, демак - бу фирибгар. Бунга жавобан телефонингиз ёки картангиздаги пул ташлашга ваъда қилса, билингки икки карра фирибгарга дуч келгансиз", - дея хулоса қилди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...