Загрузка
Загрузка
Испанияда 4 дақиқалик ўғрилик: "Вильена хазинаси" музейдан олиб кетилди
Дунё

Испанияда 4 дақиқалик ўғрилик: "Вильена хазинаси" музейдан олиб кетилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Испаниянинг Аликанте провинциясидаги Вильена шаҳри музейидан Бронза даврига оид машҳур "Вильена хазинаси"нинг 50 дан ортиқ ноёб олтин ва кумуш буюмлари ўғирланди. Босқинчилар музейнинг хавфсизлик тизимини четлаб ўтиб, экспонатларни бор-йўғи 4 дақиқа ичида олиб чиқиб кетган.

Хорижий ОАВ хабарларига кўра, воқеа 27 август куни эрталаб соат 05:20 атрофида содир бўлган. Бино сигнализацияси ишга тушганига қарамай, босқинчилар дераза орқали музейга кириб, соат 05:24 гача асосий экспонатларни олиб чиқишга улгурган.

Ўғирланган буюмлар орасида 29 та олтин билакузук, 11 та косасимон идиш ва бошқа нодир ашёлар бор.

Мутахассислар хазина таркибидаги қимматбаҳо металларнинг моддий қийматини тахминан 1,7 миллион евро деб баҳоламоқда. Бироқ археологик топилманинг тарихий ва илмий аҳамиятини пул билан ўлчаб бўлмайди.

"Вильена хазинаси" 1963 йилда археолог Хосе Мария Солер томонидан топилган. У Европадаги Бронза даврига оид энг муҳим археологик топилмалардан бири ҳисобланади. Коллекциядаги айрим буюмлар метеорит темиридан тайёрлангани билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Айни пайтда полиция ўғирланган экспонатларни қидириш ва ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар босқин олдиндан режалаштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...