Загрузка
Загрузка
Чироқчида ногиронлиги бўлган эркак бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтакланди
Ҳодисалар

Чироқчида ногиронлиги бўлган эркак бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтакланди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ногиронлиги бўлган эркакнинг бир тўда инсонлар томонидан калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Видеода эркак унга бир гуруҳ киши ҳужум қилганини, рекламаларини йиртиб ташлаганини ва зўравонлик содир этилганини айтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қонуний чора кўришни сўраган. Кадрларда унинг оғриқдан шикоят қилаётгани ва атрофдагилар тез ёрдам чақиришга урингани эшитилади.

Кейинроқ видеомурожаат қилган эркак ҳозирда Қашқадарё вилояти шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида даволанаётганини маълум қилган. Унинг айтишича, ҳодиса оқибатида қовурғалари, тишлари ва юзи жароҳатланган. Эркак ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилганини, бироқ ҳозирча ҳеч қандай қонуний чора кўрилмаганини билдирган.

Ҳодисага нима сабаб бўлгани, жабрланувчининг жароҳатлари ва воқеада иштирок этган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот мавжуд эмас.

Ҳолат юзасидан тегишли органлар расмий муносабат билдирмаган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ИИБ мулозими асл сабабсиз фуқарони шафқатсизларча калтаклангани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Фуқаро оғир жароҳатлар билан Шаҳрисабз тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...