Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Норвегия қироли Харальд V вафотидан сўнг мамлакат тахти унинг 53 ёшли ўғли, валиаҳд шаҳзода Хоконга ўтди.
Норвегия анъанасига кўра, монарх вафот этган заҳоти тахт автоматик равишда унинг ворисига ўтади. Яқин соатларда Хокон ҳукумат билан Давлат кенгаши йиғилишини ўтказиб, отасининг вафот этганини расман эълон қилиши, ўзини янги монарх сифатида таништириши ва қироллик шиорини маълум қилиши кутилмоқда.
Хокон эҳтимол Хокон VIII номи билан тахтга ўтиради. Унинг отаси Харальд V эса "Alt for Norge" — "Барчаси Норвегия учун" шиори билан ҳукмронлик қилган.
Шундан сўнг мамлакатда Харальд V хотирасига миллий мотам эълон қилиниб, расмий тадбирлар ва кейинчалик давлат дафн маросими ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 06:35 да Норвегия қироли Харальд V 89 ёшида вафот этганди. У 17 август куни қон касаллиги — гемолитик анемия билан боғлиқ асоратлар ва қондаги бактериал инфекция сабабли Ослодаги Миллий шифохонага ётқизилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас