Загрузка
Загрузка
Исроилдаги отишмаларда сабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Дунё

Исроилдаги отишмаларда сабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Исроилнинг марказий ҳудудларида содир бўлган қатор отишмалар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди. 

Дастлабки маълумотларга кўра,  отишмалар Кочав Яир туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бошланиб, кейин Цур Йитзҳак ва Цур Натан шаҳарларига тарқалган. Ҳодиса террористик ҳужум сифатида баҳоланмоқда. 

Исроил Миллий фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна беш киши турли даражада жароҳат олган. Ярадорларнинг икки нафари оғир, уч нафари эса ўрта оғир аҳволда шифохонага етказилган. 

Исроил Мудофаа кучлари гумон қилинган ҳужумчилардан бири зарарсизлантирилганини маълум қилган. Айни пайтда ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошқа эҳтимолий иштирокчиларни қидириш бўйича кенг қамровли операция ўтказмоқда. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Цур Йитзҳак ҳудудида иккинчи гумонланувчини қидириш ишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан аҳолига хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича огоҳлантиришлар берилган.

 Вазият кескинлашиши эҳтимоли муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган фуқароларга расмий хавфсизлик кўрсатмаларига қатъий амал қилиш, ҳаво ҳужуми сигналлари берилганда зудлик билан паноҳ жойларига ўтиш ҳамда расмий ахборотларни мунтазам кузатиб боришни тавсия қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...