Загрузка
Загрузка
Хитойда пиротехника заводида портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди
Дунё

Хитойда пиротехника заводида портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитойнинг Хунань провинциясида жойлашган пиротехника ишлаб чиқариш заводида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 60 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 май куни тушдан кейин Чанша шаҳрига қарашли корхонада юз берган. Портлашдан кейин объектнинг бир қисми вайрон бўлган, ҳудудда ёнғин ва тутун сақланиб қолган.

Қутқарув ишларига қарийб 500 нафар ходим жалб этилган, хавфли ҳудудлардаги аҳоли эвакуация қилинган. Мутасаддиларга кўра, портлаш жойи яқинидаги икки омборда портловчи моддалар сақлангани хавфни янада оширган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмоқда, эҳтимолий омиллардан бири сифатида хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани кўрилмоқда. Корхона раҳбари қўлга олинган.

Си Цзиньпин қутқарув ишларини жадаллаштириш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва ҳодиса сабабларини тезкор ўрганиш бўйича топшириқ берган.

Маълумотларга кўра, қурбонлар сони яна ошиши мумкин. Ҳудуд аҳолисига эҳтиёт чораларига риоя қилиш ва расмий кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...