Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда фермер ерни 800 миллион сўмга ноқонуний сотмоқчи  бўлди
Ҳодисалар

Сурхондарёда фермер ерни 800 миллион сўмга ноқонуний сотмоқчи бўлди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари 7,7 гектар ер майдонини ноқонуний равишда расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир маълумотларига кўра, у 54 ёшли фуқаро номига ерни расмийлаштириб бериш учун 800 миллион сўм сўраган ва аввалдан 520 миллион сўмни олган.

Қайд этилишича, ДХХ ҳамда тегишли идора ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 280 миллион сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Қўштепалик фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб алдаб сотмоқчи бўлган вақтида ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...