Загрузка
Загрузка
Конго Демократик Республикаси иштирокидаги ўйин Эбола хавфи сабаб бекор қилинди
Дунё

Конго Демократик Республикаси иштирокидаги ўйин Эбола хавфи сабаб бекор қилинди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Конго Демократик Республикаси терма жамоасининг Чилига қарши ўртоқлик учрашуви Эбола вируси билан боғлиқ хавотирлар сабаб бекор қилинди.

9 июнь куни Испанияда ўтказилиши режалаштирилган баҳсни тақиқлаш тўғрисида Ла-Линеа-де-ла-Консепсьон шаҳри мэри қарор қабул қилган. Маҳаллий ҳокимият буни соғлиқни сақлаш хизмати ва вазирлик тавсиялари асосида қабул қилинган эҳтиёт чораси сифатида изоҳлаган.

Шаҳар раҳбарияти Конгодаги эпидемиологик вазият хавфнинг йўқлигини тўлиқ кафолатламаслигини таъкидлаган.

Айни пайтда Конго ДР терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа 2026 йилги мундиалнинг К гуруҳида Ўзбекистон, Португалия ва Колумбия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирларидан Конго Демократик Республикасида Эбола безгаги билан боғлиқ вазият кескинлашганди: расмий маълумотларга кўра, касалланганлар сони 867 нафарга, қурбонлар эса 204 кишига етган. Вазият сабабли мамлакатда авиақатновлар бекор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...