Загрузка
Загрузка
Конгода Эбола билан касалланганлар сони 900 га яқинлашди. Конгода авиақатновлар чекланди
Дунё

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 900 га яқинлашди. Конгода авиақатновлар чекланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Конго Демократик Республикасида Эбола безгаги билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда: расмий маълумотларга кўра, касалланганлар сони 867 нафарга, қурбонлар эса 204 кишига етди. Вазият сабабли мамлакатда авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Хабарларга кўра, эпидемия маркази Уганда билан чегарадош Итури провинцияси бўлиб турибди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими вирус тарқалишини назорат қила олмаяпти: ҳозиргача аниқланган 1745 та беморлар билан алоқада бўлган шахсларнинг фақат бешдан бир қисминигина кузатувга олишга муваффақ бўлинган.

Инфекция тарқалишининг олдини олишга тиббий воситаларнинг жиддий тақчиллиги тўсқинлик қилмоқда. Маҳаллий шифокорлар ва тиббиёт ходимларида нафақат вакциналар ва замонавий даволаш усуллари, балки энг оддий шахсий ҳимоя воситалари ҳам етишмаяпти.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, вирус қўшни давлатларга ҳам тарқалиши мумкин. Бу хавф Конго, Уганда ва Жанубий Судан ўртасидаги чегара ҳудудларининг етарли даражада қўриқланмаслиги ва назоратсиз ҳаракатланишлар билан изоҳланмоқда.

Олдинроқ Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Эбола эпидемияси туфайли жорий этилган чекловларга қарамай, 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...