"Крокус Сити Холл" иши бўйича Россия прокуратураси 15 нафар айбланувчига умрбод қамоқ жазосини сўради
Дунё

"Крокус Сити Холл" иши бўйича Россия прокуратураси 15 нафар айбланувчига умрбод қамоқ жазосини сўради

50

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия давлат айблови "Крокус Сити Холл"да содир этилган теракт иши бўйича судланаётган 19 нафар шахсдан 15 нафарига нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни талаб қилди.

16 февраль куни бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида прокуратура ўз позициясини маълум қилди. Адвокат Людмила Айварнинг билдиришича, айбланувчиларга террорчилик ҳаракатини содир этиш ҳамда бошқа бир қатор оғир жиноятлар бўйича айблов қўйилган. Қолган судланувчилар учун сўралган энг кам жазо муддати 19 йилни ташкил этмоқда.

2024 йил 22 март куни содир этилган ҳужум оқибатида 149 нафар киши ҳалок бўлган, 600 дан ортиқ одам тан жароҳати олган. Ушбу иш бўйича жами 19 нафар шахс судланмоқда. Дастлаб 2025 йилда суд жараёнлари иштирокчилар сони кўплиги ва жамоатчилик қизиқиши юқори бўлгани сабабли сайёр суд шаклида ўтказилган.

Терговнинг сўнгги версиясига кўра, ҳужум "Исломий давлат" таркибига кирувчи "Вилоят Хуросон" гуруҳи томонидан режалаштирилган. Шу билан бирга, терговчилар воқеада хорижий махсус хизматлар иштироки бўлиши мумкинлигини ҳамда теракт "Украина олий раҳбарияти манфаатлари йўлида" ташкил этилганини даъво қилмоқда.

Бироқ жиноятнинг асосий ташкилотчилари ҳозирча аниқланмаган. Ушбу иш бўйича 2 мингдан ортиқ киши жабрланувчи деб тан олинган.

Шунингдек, давлат айбловчиси теракт ижрочиси Шамсидин Фаридунининг қариндошлари ҳамда жангариларга квартира ижарага берган шахсни Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни таклиф этган.

Адвокат Даниэль Готьенинг РБК агентлигига маълум қилишича, прокуратура тегишли материалларни миграция назорати органларига юборишни сўраган. Фуқароликдан маҳрум этиш таклифи ижара берувчи Алишер Қосимов ҳамда Фаридунининг қариндошлари — Исроил Исломов ва унинг икки ўғли (Диловар ва Аминжон)га нисбатан илгари сурилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...